Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши
Мактаб ва боғча биноси қачон таъмирланади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухтабар Ҳусанова Чилонзор туманидаги 114-сонли мактабда бўлиб, таълим муассасаси фаолияти, бу ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Халқ вакили бежизга мутасаддилар билан биргаликда учрашувларини ушбу мактабдан бошлагани йўқ. 1500 нафар ўқувчига мўлжалланган мазкур мактаб 1966 йилда қурилган бўлиб, атиги бир маротаба жорий таъмирланган, холос.
Мактаб капитал таъмирга муҳтож бўлганига анча йиллар бўлди, лекин бу борадаги мурожаатлар ҳамон эътиборга олинмаяпти. Мактаб биноси у ёқда турсин, ҳатто ярим аср олдин олиб келинган ўқув жиҳозлари ҳам эскириб бўлган.
Аммо фидойи устозларнинг саъй-ҳаракати билан шундай бир оғир шароитда мактабнинг “миллий рейтинг”даги кўрсаткичлари ёмон эмас. 2021 йилда битирган ўқувчиларнинг қарийб 75 фоизи олий ўқув юртларига ўқишга кирган. Мактаб бу борада Тошкент шаҳрида 50, туманда эса 10 ўринда.
Учрашувлар чоғида халқ вакили тумандаги 496-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди. 1983 йил қурилган бу муассаса ҳам таъмирга муҳтожлиги боис бугун тўла қувват билан ишламаяпти.
Депутат М.Хусанова ҳар иккала масала юзасидан тегишли вазирликларга депутатлик сўрови чиқариб, муаммога ижобий ечим топишини маълум қилди.
Кўришлар сони: 89