Янги қонунларга шарҳлар
Аудиторлик хизмати янги босқичга кўтарилмоқда
Қонун орқали аудиторлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳам белгиланди. Жумладан, аудиторлик фаолиятини ва аудиторлик хизматлари бозоридаги ҳалол рақобатни илғор халқаро амалиёт асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, аудиторлик текширувларининг ўрни, аҳамияти ва кўрсатилаётган аудиторлик хизматлари сифати учун аудиторлик ташкилотларининг жавобгарлиги оширилди.
Экологик аудит нима асосида ўтказилади?
Сўнгги йилларда мамлакатимизда экотизимлар ва атроф-муҳитнинг табиий ҳолатини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уни қайта тиклаш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси, албатта, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, жумладан, экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Замонавий профессионал журналистика: Цензурага йўл қўйилмайди
Бугунги шиддатли ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари вакиллари фаол иштирок этаётганини ахборотлар оқимининг тезлигида яққол кўриш мумкин. Журналистлар ўз ишини бажараяпти, яъни ОАВ учун хабарлар, материаллар тўплаяпти, таҳлил этаяпти ҳамда тарқатаяпти.
Коррупцияга барҳам беришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси
2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киргани бу борадаги муҳим қадам бўлди.
Ижтимоий хизматнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда
«Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Ўрол Ҳайитов билан суҳбат уюштирилди.
Қонунийлик, инсонпарварлик принципи устувор
Қонунчилигимизда маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши ва унинг муддати кўрсатилган бўлса-да, уни ўташ тартибида ноаниқликлар мавжуд эди. 2017 йил 9 январда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев имзолаган Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонуни шу йўналишдаги муҳим ҳужжат бўлди.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам 3 нафар ходими бўлганда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига эга бўлдилар
– Яқинда имзоланган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддаси матни янги таҳрирда берилиб, унинг иккинчи қисмида: “Ходимлар барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади), якка тартибдаги тадбиркорлик ва ўзга меҳнат фаолияти амалга оширилаётган бошқа иш жойларида камида уч нафар ходимнинг ташаббуси билан касаба уюшмаларини тузишга ҳақли” деган қоида ўрнатилди, – дея қонунга шарҳ беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир ШИРИНОВ.

Дарахтлар ва буталарни кесиш қандай амалга оширилади?
Маълумки, кундалик ҳаётда дарахтлар ва буталарни кесишга тўғри келади. “Мана шундай ҳолатларда қандай йўл тутилиши керак? Бирор ташкилот билан келишиш керакми ёки зарур деб топганда мустақил иш тутса бўладими?” деган табиий савол туғилади. Янги таҳрирдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 37-моддаси билан дарахтлар ва буталарни кесиш қоидаларига аниқлик киритилди.

Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилди
Янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, давлат органлари фаолиятини аниқ мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни муҳофаза этиш соҳасидаги ваколатлари батафсил очиб берилган.

Болғача билан жиҳозланмаган транспорт воситаси эгаси жавобгарликка тортилади
Депутатлар қабул қилинган қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125, 128 ва 138-моддаларига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида изоҳ берадилар.

Ғайриқонуний тинч намойишларни бартараф этишда қурол қўллаш тақиқланди
Ўзбекистон ички ишлар идоралари ходимлари куч ишлатмасдан, жамоат тартибини бузмасдан ўтказилаётган ғайриқонуний йиғилишлар, митинглар, намойиш, оммавий чиқиш ва пикетларни бартараф этишда махсус воситалар, шу жумладан, газли ва шикастлантирувчи қурол қўллаши тақиқланади. 16 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунда ана шу талаб илгари сурилган.
Ички ишлар органларининг фаолияти, ваколатлари ва ҳуқуқий кафолатлари
– Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.М.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни бу борада амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларимизнинг узвий давомидир. Чунончи, мазкур қонун саккизта боб ва 49 та моддани ўз ичига олиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг фаолиятини тартибга солишдан иборатдир, – дейди Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ойбек МАМАРАҲИМОВ.

Йўл ҳаракати ҳодисаларининг 54,5 фоизи пиёдалар томонидан содир этилмоқда. Янги таҳрирдаги йўл қоидалари ҳақида
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан ов қилиш ва балиқ овлаш жойлари мақоми қатъий белгиланди
Ушбу масалалар “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда ўз ифодасини топган.