Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Суд амалиётида вужудга келаётган муаммолар бартараф этилади

Суд амалиётида вужудга келаётган муаммолар  бартараф этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилди. Бу борада қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Хусусан, “Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, у билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди.

Аммо ушбу ўзгартишлардан келиб чиқиб, бошқа қонунларни ҳам ушбу қонунга мувофиқлаштириш зарурати вужудга келмоқда. Шу сабабли Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари ташаббуси билан мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжат билан “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартишлар киритилиши назарда тутилмоқда. Хусусан, “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 24-моддаларидаги “Туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича” деган сўзлар “Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди” деган сўзлар билан алмаштирилмоқда.

Йиғилишда депутатлар ушбу қонунда назарда тутилган янгиликлар “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларга уйғун ва ҳамоҳанг эканлигини таъкидлади.

—Адолатни қарор топишида суд ҳокимиятининг ўрни катта. Биз суд ҳокимияти мустақил, судлар эса адолат кўрғонлари бўлиши тарафдоримиз, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Иномжон Қудратов. — Муболағасиз айтиш мумкинки, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд амалиётида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этилишига ҳамда турли хил ёндашувларнинг олди олинишига хизмат қилади. Шу боис, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар бериб, унинг бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини эътиборга олган ҳолда қўллаб-қувватладик.

Йиғилишда фракция ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 14

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.01.2023
Қонун лойиҳаси билан солиқ имтиёзлари берилади

2023 йил 11 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси...

10.01.2023
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик...

10.01.2023
Яна бир Конвенция ратификация қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг ишчиларни...

Тадбирлар тақвими