Cайт ранги: A A


Палата мажлислари

Турли хил ёндашувларнинг олди олинади

Турли хил ёндашувларнинг олди олинади

Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди. Мазкур ўзгартишлар бошқа қонунларни ҳам унга мувофиқлаштириш заруратини вужудга келтирмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида— “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси суд амалиётида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилди. Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар билан “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонунни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши суд амалиётида вужудга келаётган муаммоларни бартараф этишга, турли хил ёндашувларнинг олди олишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.01.2023
Қонун лойиҳаси билан солиқ имтиёзлари берилади

2023 йил 11 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси...

10.01.2023
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик...

10.01.2023
Яна бир Конвенция ратификация қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг ишчиларни...